ЖИЯНИМ БАНКИР БЎЛМОҚЧИ

- Кўп сўраб суриштирдим, - деди у дона-дона гапириб. - Агар ўқитувчи бўлсам ойига нари борса уч миллион сўм оларканман. Ҳатто туман халқ таълими бўлими мудири ҳам қарийб тўрт миллион сўм ойлик оларкан.
- Хўш, қайси касбни танламоқчисан?
- Иқтисодчи бўлмоқчиман, тоға. Фикрим қатъий.
- Бунга сабаб нима?
- Иқтисод факультетини тугатсам, агар банкда ишлайдиган бўлсам, ойлиги катта экан. Банк бошлиғи 20 миллион, ўринбосари 15 миллион, оддий ходимлар эса 10 миллиондан кам олмас экан. Эҳтимол, ҳаракат қилсам вазир бўларман. Чунки иқтисодчи бўлиб бошқа соҳаларда вазир бўлиб юрганлар борку.
Мен жиянимнинг гапларига эътироз билдира олмадим. Чунки, ўқитувчи билан банкернинг ойлиги ўртасидаги фарқ анча эди. Шуларни ўйларканман, ўзинг биласан жиян, оқ йўл сенга дея олдим, холос.
Мавзуга оид: