Тиббиёт

“СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ  САЛОМАТЛИК ГАРОВИДИР”

24 ноябрь куни туман Тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг  тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099 сонли Фармони ҳамда 

“Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, 

соғлом турмуш тарзини  қўллаб- қувватлаш ва аҳолининг  жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 18 декабрдаги П Қ-4063 сонли  Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гаровидир” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбирда маҳалла, мактаб,  ҚОП ҳамда  ҚВП бўлимлардаги тиббиёт ходимлари ҳамда туман ҳокими ўринбосари С.Луқмонов иштирок этишди. Тадбирда  қўшма  қарор ҳамда йўриқномада кўрсатиб ўтилган “Маҳаллада бола тарбияси билан банд бўлган  ва уюшмаган ўсмир  қизларни 10 хил турдаги салат тайёрлашга ўргатиш тўғрисида”ги банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамширалар ва маҳалладаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўсмир  қизлар ўртасида “100 хил салат” деб номланган ўзаро беллашув ўтказилди.

Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Иброҳим Бобобеков томонидан “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларини  жорий  қилиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг самарали чораларини белгилашни ташкиллаштириш бўйича “ЙЎРИҚНОМА” 

тақдимоти ҳамда соғлом турмуш тарзи ходимлари томонидан “Тўғри овқатланиш – саломатлик манбаи” мавзусида тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.



Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07