Марафон - 500 қадам

“САЛОМАТЛИК УЧУН

5000 ҚАДАМ” ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўтган шанба куни туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, маҳаллада уюшмаган ёшлар ва аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6099 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи саломатлик гаровидир” шиори остида саломатлик тадбири ўтказилди. 

Тадбирда “Саломатлик учун 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди ҳамда бадантарбия машқлари бажарилди.

Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.

Шундай экан, соғлигингизга вақтида эътибор қаратиб, кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг!


Ўз мухбиримиз.


Мавзуга оид:
Тиббиёт

Тиббиёт

  • 27 ноя, 13:28
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07