БОТУЛИЗМ - ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ

Касалликни олдини олиш мақсадида қуйидагилар тавсия этилади;
Энг муҳими овқат маҳсулотларига ботулизм қўзғатувчисини тушуришга йўл қуймаслик. Бунинг учун овқатларни тайёрлаш жараёни ва уларни сақлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш;
Консерва маҳсулотларини истеъмол қилишдан олдин ботулотоксинни зарарсизлантириш учун очилган банкани 100 градус даража камида 30 дақиқа иситиш, иситиш мумкин бўлмаган махсулотларни 10 градус даражадан юқори бўмаган ҳароратда сақлаш;
Бозорларда консерва ва уй шароитида тайёрланган тузлама, салат ва дудланган маҳсулотларни харид қилишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур: уларни қачон тайёрланганлигини, сақлаш муддати, сифати, кўриниши, ҳиди ва ҳолатини санитария-гигиена талабларига жавоб бериши. Яхшиси ишончсиз, шубҳали маҳсулотларни харид қилмаслик лозим.
Овқатлангандан кейин заҳарланишга ўхшаш касаллик белгилари ҳис қилинса, дарҳол шифокор ёки бошқанинг ёрдамини кутмасдан сунъий қайт қилиш, бошқаларни бу овқатдан истеъмол қилишига йўл қуймаслик;
Дарҳол тез тиббий ёрдамни чақириш ёки шифокорга мурожаат қилиш ва унинг кўрсатмаларини бажариш;
Яра орқали ботулизмни юқишини олдини олиш учун ярани яхшилаб оқар сувда яхшилаб ювиш ва бирламчи тиббий ишловдан ўтказиш;
Ботулизм бактериялари маҳсулотларда пайдо бўлмаслиги учун консервалаш жараёнида сирка кислотасидан фойдаланиш ҳозирча саноатда қўлланиладиган энг самарали усул;
Дўконлар ва бозорларда мутасадди ходимлар ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган, сақлаш муддати ўтган маҳсулотларни сотишга йўл қўймаслик;
Бозорларда савдо қилувчи фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишини доимо назорат қилиш ва соғлиги талабга жавоб бермайдиган кишиларни савдога қўймаслик;
Дўконларда маҳсулотларни тўғри сақланиши ва сотилишини, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган махсус жойларда сотилишини, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда сотилишига йўл қўймаслик талаб этилади.
Норбек Сайданов,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими
ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкиллаштириш хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.
Мавзуга оид:

Саломатлик
- 30 дек, 11:35

БОТУЛИЗМ ВА ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ
- 15 окт, 12:05

БОТУЛИЗМДАН САҚЛАНИНГ
- 28 авг, 12:17