ЭЛДОРНИНГ ЎЙИНИ БАРДАВОМ БЎЛСИН

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов Европа яшил майдонларида ишонч билан тўп сурмоқда. Айни пайтда Римнинг "Roma" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Жозе Моуриньо қўл остида турдан-турга ўз ўйинини яхшилаб бормоқда. Айниқса, Конференция лигасининг     навбатдаги учрашувида "Roma" клуби SSKA Sofiya клубини 5:1 ҳисобида таслим этди. Эътиборлиси, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, икки ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Умуман олганда Элдор Шомуродов 9 ўйинда битта гол ва тўрт ассист унинг ҳисобида бор. Шунингдек, Италия А сериясининг 6-туридан ўрин олган Рим дербисида "Latsio" "Roma"ни  3:2 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувнинг 64-дақиқасида заҳирадан тушган Шомуродов бир қанча хавфли вазиятларни содир қилди. Бироқ рақиб дарвозабони Пипи Рена йўлланган зарбаларни қайтаришни уддасидан чиқди. Бўлиб ўтган марказий ўйин Шомуродов учун катта мактаб вазифасини ўтаб берди. Ўйлаймизки, иқтидорли футболчимиз катта ўйинларда ўз ўйинини намойиш этиш билан бирга бошқа футболчиларимизни ҳам Европа томон етаклашига ишонамиз. Олға Элдор, сен билан бутун Ўзбекистон фахрланади.
Суннатилло ИБРАГИМОВ тайёрлади