МАКТАБ БАҒРИГА ҚАЙТДИК

Туманимизнинг четгинасида жойлашган Сўғончи қишлоғидаги билим даргоҳи – 6 умумий ўрта таълим мактаби ҳам қадрдон ўғил-қизларини яна ўз бағрига олишни бошлади. Ниҳоят, жонажон мактабига ошиққан, севимли ва азиз устозларини, қадрдон синфдошларини соғинган ўқувчилар бу билим даргоҳига ташриф этишиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ихтиёрий равишда билим ола бошладилар.

Бугунги кунда бу таълим муассасасида таълим-тарбия олаётган жами 1101 нафар ўқувчидан 750 нафар ўқувчи анъанавий тарзда таҳсил олмоқда, 251 нафар ўқувчи эса масофавий тарзда таҳсил олиб, дарсларда фаол  қатнашиб келмоқда.

Тўғрисини айтганда, мактаб очилганидан биз ўқувчилар жуда хурсанд бўлдик. Айниқса, бу йилги битирувчи синф ўқувчилари ўз синфларида синфдош дўстлари ёнида эканлигидан, қолаверса, жонажон мактабида устозларидан билим сирларини ўргана-ётганлигидан мамнун бўлишди.


Севинч ФАЙЗУЛЛАЕВА,

6-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.