вилоят семинари туманда

ЎҚУВ СЕМИНАРИ

29 январь куни 45-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "PIRLS-2021"  халқаро тадқиқотларида бошланғич синф ўқувчиларининг матнни ўқиб тушуниш саводхонлигини баҳолаш" мавзусида ўқув семинар ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов, вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Ишмуродов, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бошқармаси ўқитувчилари Т.Толипова, Г.Эргашева ҳамда вилоят миқёсида халқаро тадқиқотларда иштирок этадиган 20 та мактабларнинг бошланғич таълим мето- дистлари, директор ўринбосарлари ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди. 

Ўқув-семинарда халқаро тадқиқотларда муваффаққиятли иштирок этиш учун таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, PIRLS топшириқлари ва улар устида ишлаш технологияси ҳамда усуллари ҳақидаги маърузалар тингланди. 

Шунингдек, тадбирда маҳорат ва тренинг дасрлари ўтказилди. Амалий семинар сўнгида иштирокчилар томонидан ўтилган дарслар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

У. РАҲМАТОВ.