КАСБИМ – ФАХРИМ

Дарҳақиқат, болаларга таълим беришнинг энг самарали усули ўйин бўлиб, ўйин - шахсий эҳтиёжга жавоб берадиган муҳим ҳодиса. Рус педагоги А.С.Макаренко болалар ўйинда қандай бўлса, ишда ҳам шундай бўлади, деб таъриф берган эди. Шундай экан, буюк шахсни тарбиялаш кўп жиҳатдан ўйин орқали амалга оширилади. Ривожлантириш марказларида бола тайёр билимни эмас, таълимий-тарбиявий жараёнда ўзи ўрганади, ўзи истаган ўйинни ўйнайди ва индивидуал ривожланади.
Демак, болалар ҳаётида ўйин муҳим рол ўйнар экан, болалар билан қизиқарли, завқли таълим-тарбиявий жараённи ташкил этишимиз лозим. Бунинг учун биз педагоглар ўз билимимизни ва ижодкорлик салоҳиятимизни ошириш йўлида тинмай изланишимиз, келажагимиз ворисларига замонавий таълим-тарбия беришдек эзгу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қилишимиз зарур.
Мен 6-сон мактабгача таълим тизимида 2016 йилдан буён ўрта гуруҳ тарбиячиси лавозимида ишлаб келмоқдаман. Менинг гуруҳимда 25 нафар тарбияланувчилар бўлиб, улар билан мунтазам равишда қизиқарли таълимий ўйин фаолиятларини ташкил қилиб боришга ҳаракат қиламан. Президентимиз томонидан мактабгача таълим соҳасига катта эътибор берилаётган экан, келажагимиз ворислари бўлган болажонларга таълим-тарбия бериш тизимини тўғри ташкил қилсак улардан етук бунёдкорлар етишиб чиқишига замин яратган бўламиз.
Муқаддас МЕЛИКОВА,
6-МТТ тарбиячиси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00