МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

10 май куни туман Давлат хизматлари марказида туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фарҳод Мусурмонов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида "Ҳудудларда обод қишлоқ ва обод маҳалла дастурлари доирасида олиб борилаётган ишлар" мавзусида сўз юритилди. 
 Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган мазкур матбуот анжуманида тумандаги Пахтаобод маҳалласи Мустақиллик қишлоғи ва Миёнқол маҳалласининг Нурафшон қишлоғида "Обод қишлоқ" дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар хусусида берилган саволларга туман ҳокими ўринбосари Ф.Мусурмонов томонидан батафсил жавоб берилди.
                               ***
Шунингдек, тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан  оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. 
Туман ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Нодир Маматкаримов иштирок этган мазкур матбуот анжуманида "Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар" мавзусида сўз юритилди.
Тадбирда иштирок этган журналистлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.