ОҚДАРЁ ЁШЛАРИНИНГ НУКУС САФАРИ

Оқдарёдан Қорақалпоғистон Республикасига йўл олган автобус 6 май куни Нукус туманига етиб келди. Меҳмонларни Нукус тумани 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ёшлар агентлиги Нукус тумани жамоаси кўтаринки руҳда, қорақалпоқ миллий рақслари ҳамда урф-одатларига кўра кутиб олишди. Оқдарё, Пахтачи ҳамда Нукус тумани ёшлар етакчилари танишув маросимидан сўнг «Заковат» интеллектуал ўйини билан ўзаро, дўстона беллашдилар. Беллашувдан сўнг самимий меҳмондорчилик учун миннатдорлик сифатида Самар- қанддан келтирилган совғалар топширилди.
Оқдарё ҳамда Пахтачи туман етакчилари биргаликда Нукус туманида Яшил макон умуммилий лойиҳаси доирасида ҳар хил турдаги кўчатлар экишди ҳамда Нукус туманига 60 дона Павлония дарахти кўчатлари совға қилинди. Лойиҳада ҳар бир туман агентлик раҳбарлари ҳам ўз фаолликларини намоён этишди.
Нукус туманидаги ташриф давомида учта туман ёшлар етакчилари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада ғолиб бўлган жамоага эсдалик совғалари тақдим этилди. Мусобақа сўнггида Нукус тумани ҳокими ташриф буюрди. Оқдарё тумани ҳокими Ш.Қудратов томонидан Нукус тумани ҳокими О.Уснатдиновга эсдалик совғаси топширилди.
Нукус туманидаги дастур бўйича сўнгги манзил Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савитский номидаги давлат санъат музейи бўлди. Ушбу музей ўз ичига олган тарихий экспонатлари сони ва санъат асарларининг ноёблиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар ушбу музей асарлари билан яқиндан танишди ва ўзларига керакли бўлган таассуротларга эга бўлди. Ёшларнинг кейинги манзили Хоразм вилоятига бўлди. Самарқандлик ёшлар Хоразм вилоятига етиб келди. Хива шаҳридаги Ҳаёт меҳмонхонасига жойлашиб, эрта тонгдан мушоира беллашувини ўтказишди. Ёш йигит-қизларимиз томонидан миллий мумтоз санъатимиз ҳамда эстрада йўналишларида ажойиб куй-қўшиқлар ижро этилди.
Маҳалла етакчилари ҳамда фаол ёшлар Хива шаҳрида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Инсон улуғ - Хотира муқаддас" шиори остида маҳаллий аҳоли ҳамда чет эллик сайёҳларга шараф ленталарини улашишди. Ушбу челленге барчада қизиқиш уйғотди. Чет эллик сайёҳлар юртдошларимизни байрам билан табрикладилар.
Ичан Қалъа марказида самарқандлик ёшлар хоразмлик юртдошларимиз билан биргаликда ўйнаган миллий ўйинлари саёҳатимизга янада жўшқинлик бахшида этди. Шундай қилиб тажриба алмашиш мақсадида 3 кунга белгиланган режадаги ишлар ўз ниҳоясига етди. Автобус Самарқандга қараб йўл олар экан, ёшларимиз бир олам таассурот билан қайтишди.
Маъруфхон МУСАЕВ,
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Адабиёт
- 27 ноя, 14:01

«ЁЗУВЧИ» Ҳикоя
- 23 окт, 11:19