ТЕРИМ АВЖИДА

Шу кунларда туманимиз далаларида  деҳқонларимиз машаққатлари эвазига етиштирилган пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

Айниқса, бу борада туман Кенгаши депутати Жўрахон Бузруков раҳбарлик қилаётган «Нурафшон Азиз саховати» фермер хўжалиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқ бўлмоқда. Жорий йилда миришкорлар мавжуд 30 гектар ер майдонидан давлатга қарийб 86 тонна пахта сотиш учун  астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ҳосилни йиғиштириб олишда  Истода Турсунова, Насиба Холмуродова, Зариф Меликов сингари  ғайратли теримчилар намуна бўлишяпти. Уларнинг ҳар бири кунига хирмонга 130-140 килограммдан пахта териб, режанинг бажарилишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

Суратда:  илғор теримчилар Истода Турсунова ва Насиба Холмуродовани пахтазорда кўриб турибсиз.

Суратни Иномжон Лапасов олган.