Таълим

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЮКСАК МАҚСАДЛАР САРИ ЕТАКЛАМОҚДА


Жаннатга тенг қаричласам тупроғингни, 

Кўзим кўриб, қувнаб кетар камолингни. 

Олам ичра кўз-кўз этай жамолингни,

Сен ўзинг ягонасан, азиз Ватаним.


Юртим гўзалликларини, тенгсизлар ичра тенглашиб, жаҳон узра дадил қадамлар билан шахдам кетаётганлигини кўриб қалбимиз нақадар қувонади. Юртимиздаги ҳар бир соҳада тезкорлик билан ривожланиб бориш, таълим-тарбия, маданият, маърифат, спорт, қишлоқ хўжалиги ва барча соҳаларда тенгсиз ўзгаришлар, ривожланишлар, кўз кўриб қувонадиган янгиликлар бўлмоқда. 

Таълим соҳасида бўлаётган туб ўзгаришлар бу мамлакатимиздаги ёшларимизнинг салоҳияти юксак, маънавияти буюк, баркамол авлодлар бўлиб етишиши учун дастуриламалдир. Юртимиздаги бундай ўзгаришлар ҳар бир инсон қалбига завқ-шавқ бағиш-лайди. Халқимизнинг мана шундай юртда фаровон, тинч ва осуда яшаётганлиги ҳар-биримизда шукроналик ҳиссини уйғотади. 

Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – Янгича дунёқараш” тарғибот тадбирлари ана шундай тадбирлардан бири бўлди. Айни пайтда туманимиз миқёсида кўтаринки туҳда ўтказилаётган ушбу тадбирлар халқи-мизнинг бир тан, бир жон бўлиб яшаши, шу юртнинг фарзанди эканлигидан фахрланиш ҳиссини уйғотмоқда, улуғ мақсадлар сари етакламоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири бизнинг 56-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўтказилди. “Янги ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Каттақўрғон драма театри актрисаси Азиза Маматмуродова театрлаштирилган томошалари билан хушнуд этди. Шунингдек, ушбу тадбирга оқдарёлик зиёлилар, фаоллар таклиф этилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди. 

Тадбирда мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси С.Шойимова, 6-синф ўқувчилари П.Мунавварова, М. Эшқувватова,  М.Мейлиева, Г. Назарова, Б. Салайдинова, 8-синф ўқувчилари Б.Мейлиева, М. Азаматова, С. Эгамбердиевлар ҳам фаол иштирок этишди. Ўқувчилар томонидан айтилган шеър,қўшиқлар ва рақслар тадбирга кўтаринкилик бағшида этди. Тадбирда ўтказилган қизиқарли савол-жавоблар асосида аниқланган ғолиблар совғалар билан тақдирланди.

Шаҳло НУРМУРОДОВА,  

   56-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.