Таълим чорраҳаларида

“МАКТАБДАГИ ДАРСНИМИ ЁКИ РЕПЕТИТОРНИ ТАНЛАЙСИЗМИ?”


Бугунги кунда халқ  таълими соҳасига,  жумладан мактаб ўқитувчисининг обрў эътиборини оширишга мамлакатимиз Президенти томонидан катта эътибор берилаётганлиги барчани  қувонтирмоқда. Негаки, Юртбошимиз таъкидлаганларидек,  “...Келажакни соғлом миллат, билимли авлод  қуради”. Шундай экан, 

ўқитувчиларнинг ўз касбига бўлган ҳурмати, меҳр-муҳаббати, ўзларига бўлган ишончи ҳам ҳар  қачонгидан кўра юксалмоқда. 

Замона зайлими ёки кейинги пайтларда пандемия сабаб дарс машғулотларининг масофавий тарзда ўтилиши туфайлими мактаб ўқувчиларининг “ўқув марказ”ларига бўлган талаби ортиб бормоқда. Бу бир томондан  қараганда, албатта яхши. ўқувчи ўзи танлаган йўналиши бўйича “ўқув марказ”ларидаги репетиторлардан пухта билим олиб, келажакда уларнинг ОТМларга ўқишга киришида яқиндан ёрдам беради. Ҳаттоки, шундай ўқув марказлари борки, ўқувчиларни ОТМга кириш кафолатини ҳам зиммасига олишмоқда.

Бу албатта, мактаб ўқувчиси учун ҳам, унинг ота-онаси учун ҳам яхши. Шу боис ҳам туманимиз марказида, айрим  қишлоқларда кўплаб “ўқув марказ”ларининг иш фаолияти йўлга  қўйилаётир. Бир мактаб директорининг айтишига  қараганда, яқинда туманимиз марказида  қишлоқ мактабларидаги ўқувчиларга рус тили, инглиз тили ва 

бошқа хорижий тилларни ўргатиш мақсадида янги  “ўқув маркази” очилибди. Марказ, ҳаттоки, ҳомийлари ҳисобидан ўқувчиларнинг келиб-кетиши учун алоҳида автобус ташкил  қилибди.

Дарҳақиқат,  қишлоқ мактабларида таҳсил олаётган 

ўғил- қизларимиз пухта билим олиш билан бир  қаторда хорижий тилларни ўрганишса, нур устига нур бўлади. Лекин, масаланинг иккинчи томони ҳам бор. 

Ўқитувчининг обрў эътибори. Ахир, ўқувчи ўз 

ўқитувчисидан ололмаган билимни бошқа ўқитувчидан олишга ва бунинг учун ойига 80-100 минг сўмдан тўлов тўлашга мажбур бўляпти-ку. Ўз шогирдининг  қирқ беш

дақиқадаги дарс  жараёнида ололмаган билимини янада тўлдириш учун мактаблар  қошида ташкил этилган фан тўгаракларининг фаолиятини  жонлантириш лозимлиги ҳа қида ҳар бир фан ўқитувчилари ўйлаб кўрмоғи лозим. Шунингдек, ўқитувчи ҳозирги замон талаблари даражасида ўз билим ва салоҳиятини тинмай ошириб бориши, замон билан ҳамнафас бўлиши талаб этилади. 

Акс ҳолда, замонавий билим олишга чанқоқ ҳар бир ўғил- қиз мактабдаги дарс машғулотини эмас, ўқув марказларидаги машғулотларни танлаши муқаррар.