Чорвачилик

КОНТЕЙНЕРЛИ УЧАСТКА ВЕТЕРИНАРИЯ ПУНКТИ ИШ БОШЛАДИ

Яқинда Амир Темур маҳалласи Чайжовул қишлоғида янги зооветеринария пунктининг очилишига бағишланган семинар ўтказилди. Семинарда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Э.Тошмуродов  сўзга чиқиб, контейнерли участка ветеринария пункти қулайликлари, наслчилик-сунъий уруғлантириш борасида эришилаётган натижалар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Шунингдек, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ф.Эргашев, вилоят чорва насл маркази туман мутахассиси Б.Эшназаровлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида тегишли топшириқлар берилди. 

Тадбир давомида иштирокчилар янги ташкил этилган ветеринария пунктидаги яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шу каби ветеринария пунктлари “Чорбоғ-2”, “Бобур” ва “Янгиқўрғон” маҳаллаларида ҳам ташкил этилди.


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


Онлайн Предсказания На любовь и отношения, на будущее, гороскопы ovise.ru 
Мавзуга оид: