Туман сессиясида


"ОҚДАРЁ ОВОЗИ" ГАЗЕТАСИНИНГ БУГУНГИ СОНИДА ЎҚИНГ:



ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ

5 декабрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Н.Сулаймонов бошқариб борди. 

Сессияда бир қатор муҳим масалалар муҳокама этилди. Унда кун тартибидан ўрин олган қуйидаги масалалар: 

-тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича амалга ошираётган ишлари тўғрисида Тижорат банклари (“Агробанк”, “Микрокредитбанк”, Халқ банки) туман филиали раҳбарларининг ҳисоботи;

- тумандаги умумтаълим мактабларининг пандемия даврида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият олиб бораётганлиги ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудири С.Ортиқованинг ҳисоботи;

- туманда “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тў ғрисида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари C.Луқмоновнинг ҳисоботи;

- туманда оилавий ажримлар, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Ю.Ўроқованинг ҳисоботи;

- 2020 йилнинг ўн ойлигида келиб тушган мурожаатлар бўйича, ҳамда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш муддати бузилишига йўл қўйган ёки такрорий мурожаатларнинг ортишига йўл қўйган мансабдор шахслар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси  туман бўлими мудири Ў.Қурбоновнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан тингланди.

Шунингдек, сессия ишида депутатлар томонидан тижорат банклари туман филиаллари ва умумтаълим мактаблари фаолияти бўйича тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди. Лавҳада акс эттирилган камчиликларни бартараф этиш бўйича Кенгаш раиси томонидан тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Сессияда барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.