УЧРАШУВ

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

11 декабрь куни тумандаги 4-сектор ҳудуди  “Янгиравот-1” маҳалласида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Туман ҳокими Н.Сулаймонов, туман прокурори Д.Кўбаев, Давлат хавфсизлик хизмати мутасаддилари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган учрашувда ёшлар ва хотин-қизларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.   

Учрашувда асосан, кредит олиш, ишга жойлашиш, уй-жой, тадбиркорлик учун ер ажратиш, тиббий ва моддий ёрдам каби масалаларда 25 нафар ёшларнинг мурожаатлари қабул қилинди.     

Қабул давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарият қисми шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этувчи савол ва таклифлар тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Мазкур учрашувларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, кўплаб ёшларнинг бандлиги масалалари ўз ечимини топмоқда.

Мавзуга оид: