Мактабларда ислоҳатлар

МАКТАБЛАР ЖИҲОЗЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Туман маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан 250 миллион сўм маблағ умумтаълим мактабларининг бешта муҳим ташаббус доирасида моддий базасини ривожлан-тиришга ажратилди. Бугунги кунда ажратилган маблағлар ҳисобидан мактаблар мусиқа асбоблари, бадиий адабиётлар жамланмаси ва спорт анжомлари билан таъминланмоқда.

Яқинда  туман ҳокими Н.Сулаймонов иштирокида 2,47,32-умумтаълим мактабла-рига китоблар, мусиқа ва спорт анжомлари етказиб берилди. Шунингдек, туман раҳбари 47-умумтаълим мактабида “10 декабрь -  ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун” муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирида иштирок этиб, ўқувчиларни Конституция ва Давлат мадҳияси қабул қилинган кун билан табриклади.

Шу куни  2-сектор раҳбари, туман прокурори Д.Кўбаев ҳамда туман ХТБ мудири С.Ортиқовалар иштирокида 41-умумтаълим мактабига ҳам китоблар, мусиқа ва спорт анжомлари етказиб берилди. Шунингдек, раҳбарлар мактабдаги шарт-шароит, таълим жараёни билан яқиндан танишиб, ўқувчи ва ўқитувчилар билан мулоқотда бўлишди.

Мавзуга оид: