Инсон мўъжизалари


ИНСОН ТАНАСИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ 10 ТА ФАКТ

Инсон – табиатнинг энг буюк мўъжизаси. Унинг организми эса олимларни ҳеч қачон ҳайратга солишдан тўхтамайди. Бугун сизни ҳам лол қилиши аниқ бўлган қизиқарли фактлар билан ўртоқлашамиз.

1. Инсон танаси ҳар-хил кимёвий унсурлардан ташкил топган. Бир умр давомида танамиздан ажралиб чиққан хлор моддаси катта-катта олтита сув ҳавзаси (бас-сейн)ни зарарсизлантириш (дезинфекция)га етар экан! Танамиздан ажралиб чиққан фосфор эса 200 қути гугурт тайёрлашга етар экан.

2. Олтмиш йил яшаган одам, шундан 20 йилини уйқуда ўтказар экан, уйқу ўлимнинг укаси, — деган гапларни бекорга гапиришмаслигига амин бўлган бўлсангиз керак.

3. Чақалоқ туғилган пайтда тизза қопқоғига эга бўлмайди, бу нарса  2 - 5 ёшлар оралиҚида шаклланади.

4. Инсон танасидаги энг мустаҳкам қисми бу — туклар бўлиб, улар энг охирида чиришни бошлайди. Археологлар томони-дан топилган, эрамиздан аввалги минг йиллар олдин мумиёланган жасадлар ичида, склетдан ташқари «яшаб» қолган қисми бу - туклар эди.

5. Инсон уйқудаги ҳолатида бўйи узунроқ бўлишига нима дейсиз? Чунки, ётган ҳолда одам танаси бўш ва эркин ҳолатда бўлиб, бунинг натижаси ўлароқ у тахминан 0.8 см га узаяди.

6. Инсон организми жудаям кўп иссиқлик ажратиб чиқаради, бир кунда ажралиб чиққан иссиқлик энергияси 30 литр сувни қайнатишга етаркан!

7. Қон таркиби эса инсоният тарихидан олдинги даврдаги денгизлар таркиби билан бир хил.

8. Инсон юраги ўлчами жиҳатдан муштдеккина келади, катта одамларда оғирлиги 220-265 грамни ташкил қилади. У бир қисқаришда битта стакан (200 мл) қонни ҳайдашга қуввати етади.

9. Ошқозон ҳам жудаям «ақлли» бўлиб, мия ва унинг таҳлилисиз ўз ишини бажараверади. Инсон томонидан ҳеч қандай таъсирларсиз озуқа ҳазм қилиш жараёнини олиб бораверади. Ундан ажралиб чиқадиган кислоталар эса ҳатто рух моддасини ҳам ҳазм қилиб эритиб юборади. Аммо шуниси яхшики, ошқозон ҳужайралари кислота таъсиридан кўра тезроқ ҳаракат қилади!

10. Инсон териси катта одамларда, тахмин аниқки квадрат метрни ташкил қилади. У ҳаёт давомида, янгиланиш натижасида 18 кг терини ажратиб ташлайди. Бу ҳодиса, инсон терисининг эски ҳужайралари ўрнига янги ҳужайралар билан алмашинуви натижасида содир бўлади
Мавзуга оид: