Янги йил ҳазиллари


БАЙРАМ Ҳазиллари

Истироҳат боғидаги янги музей:

Ёрилгин тош, ёрилгин, мен опамни кўрайин, 

Дийдорига тўяйин.

Эллик ёшин ҳурмати, кўп бўлганди меҳнати,

Мени деб уйсиз қолди, маошсиз, пулсиз қолди...

Аҳволини сўрайин...


         “Янгиобод”даги эски музей:

Ёрилма тош, ёрилма, мен синглимни кўрмайин,

Дийдорига тўймайин.

Олдин эди қондошим, энди бўлди кундошим.

Олтин эдик хор бўлдик, бир меҳрга зор бўлдик.

Эрлар кўнгли бойликда,таландик, тарож бўлдик.

          Иккаласи:

Ёрилгин, тош, ёрилгин, музей кўрсин Оқдарё.

   Буюк тарихин куйлаб, кўз-кўз қилсин Оқдарё.

Марказий парк қўшиғи:

Қарғалар учса қарайлик, истироҳат боғига,

Кези келса дуч бўлайлик, 

Кундузи баргу, хазон, тунлар зимистон чоҳига.

Чархпалак бўйликкинам, сен унда зор, мен бунда зор,

Ўйингоҳинг узра ҳар кун кезмоққа диллар интизор.

    Қарғалар учса, қарайлик...




Бозорқўмнинг бозорчига айтганлари:

Оқ илон, оппоқ илон, ойдинда ётганинг қани?!

Видеога олаверма! 

             Тармоқларга ёзаверма,

                                    Блогерга чопаверма!

“Отам-бозор” деб келасан, “Онам-бозор” деб келасан...

   Мен ёмонни танқид қилиб, яхшини топганинг қани?!


Блогерларимиз  ҳасрати:

Сунбула-ё, сунбула, ўраб олай гул билан,

Танқид ёқмас раҳбарларга, ёзай қайси тил билан.

Катталарга ҳасадим йўқ, “пиар”ларга ҳавасим йўқ,

  Халқим рози бўлсин дейман, яшаяпмиз эл билан.


Болакайнинг электросетга мактуби:

Самолёт, самолёт, симёғочдан пастлаб ўт,

Чироғингда хат ёзай, электросетга ташлаб ўт.

Зариф ака, сўзим малол келса, мени кечиринг,

Фақат, “Фаза ... портлайди” деб, мижозларни қўрқитманг.


ИИБ биноси ёнидаги она-бола суҳбати:

-  Ойижон, манов арчанинг, айтинг, нега  барги йўқ?

   Бунча ориқ, суяклари чиқиб, симдан ясалган?

-  Бу арчами?... Сендек ўйнаб, тўйиб овқат емаган,

   Бу қулоқсиз! Онасининг айтганини қилмаган.


САЙЁДА.

Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07