Болажонларга совғалар


БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТУҲФА ЭТИЛДИ

Янги йил байрами арафасида туман ҳокими Н.Сулаймонов, туман прокурори Д.Кўбаев, тегишли масъуллар ҳамда "Қорбобо" ва "Қорқиз" ҳамроҳлигида 63-сонли ёрдамчи махсус мактаб интернати тарбияланувчиларининг байрам тадбирида иштирок этишди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган байрам тадбирида туман ҳокими сўз олиб болажонларни кириб келаётган Янги йил байрами билан қутлади.  Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган "Президент сов-ғаси" ҳамда туман ҳокимлигининг байрам совғалари ўз эгаларига топширилди. 

Туҳфа этилган байрам совғалари болажонлар учун қувонч ва шодлик бахш этди.