Томорқамиз ҳақида

МЕҲНАТ ИНСОННИ

ҚАДРЛАЙДИ

"Соғлом турмуш" медали соҳибаси Мунаввар Усмонова томорқа ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхонада турли хил сабзавот, балиқчилик ва асаларичилик билан шуғулланиб, мўл ҳосил олиш сирларини пухта эгаллаш билан бир қаторда бу соҳаларни одамлар ўртасида тарғиб қилишда ҳам ибратли ишларни амалга оширмоқда. У ўз томорқасини аҳоли ўртасида тажриба алмашиш ва ўрганиш марказига айлантирган ҳамда ўзининг томорқасидан турли хилдаги маҳсулотлар етиштириб, оиласининг моддий даромадлар манбаини оширишга салмоқли ҳисса қўшаётган тажрибали ва ташаббускор томорқачи ҳисобланади.

Янги йил байрами арафасида туман ҳокимлиги томонидан томорқачилик бўйича барчага ўрнак бўлиб келаётган меҳнаткаш инсон М.Усмоновага миннатдорчилик билдирилди.



Мавзуга оид: