Хотин-қизлар ҳаётидан


ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Яқинда "Оқдарё туманидаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури" асосида  тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, ногирон фарзанди бор, вақтинча ишсиз хотин-қизлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликова сўз олиб, уй шароитида доимий даромад манбаи яратишда касб-ҳунарнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталди. 

Тадбир сўнгида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш билан банд бўлмаган хотин-қизлардан Сурайё Бобомуродова, Рухсора Ғофурова  ва Соҳиба Шоназароваларга туман ҳокимлиги томонидан замонавий тикув машиналари топширилди.

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07