Китоб олами

Фойдали одат

КИТОБ ЎҚИНГ, УМРИНГИЗ УЗАЯДИ

Китоб ўқиш инсоннинг фикрлаш салоҳиятини кучайтириб, тасаввурини бойитишини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу мароқли машғулот саломатликка ҳам ижобий таъсир этади.

АҚШ олимлари мутолаа ва инсон умри давомийлиги боғлиқлиги бўйича тадқиқот ўтказишган. Ушбу тадқиқотда уч минг олти юзга яқин кекса ёшдаги кишилар қатнашишган. Улар орасида ашаддий китобсеварлар ҳам, китобни фақат уй йиғиштирганда қўлига оладиганлар ҳам бор эди.

Аниқланишича, мутолаани севадиган ва бу иш билан мунтазам шуғулланадиганлар бошқаларга нисбатан 2 йил кўпроқ умр кўрар экан. Ҳафтасига 3-5 соатгача ва ундан кўпроқ вақтини китоб ўқишга сарфлайдиган кексаларда ўлим хавфи яқин 12 йилда бошқа қарияларга қараганда 20 фоизга кам бўлган.

- Кунига атиги ярим соат мутолаа қилиш умрингиз узоқ бўлишига катта таъсир кўрсатади, - дейди тадқиқот муаллифларидан бири. - қизиқ томони, "Китоб терапияси" даромади, касб-кори, оилавий аҳволи, ирқи ва ҳаёти фаровонлигидан қатъий назар барчага бирдек фойдалидир. Бироқ, тадқиқотчилар айнан китоб мутолаасига урғу беришган.

Газета ва журнал ўқиш у қадар самарали эмас, китоб ўқишнинг юқорида саналган фойдали жиҳатлари олимларга кўпроқ аён эди. Мутахассислар унинг бошқа бир муҳим қирраси - узоқ умр кўришга сабаб бўлишини аниқлади. Тўғри, узоқ яшаш жуда кўп омилларга боғлиқ, лекин инсон ўзига берилган умрни мазмунли, арзирли тарзда ўтказиши керак. Бу борада мутолаа энг яхши кўмакчидир.

Норбек ТОШМАМАТОВ.  

Мавзуга оид:
Тақдимот

Тақдимот

  • 16 янв, 18:41