Депутат тадбиркорлар билан

АҲОЛИ БЕҲАД МАМНУН

Аҳолини иш билан таъминлаш  бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири эканлигини Президентимиз доимо таъкидлаб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ҳам  бу ҳақда алоҳида фикр юритган. 

Маҳалламизда ҳам  аҳолини иш билан таъминлаш учун тадбиркорлар сонини оширишга эътибор кучайтирилмоқда. Ташаббускор,  ғайратли-шижоатли ёшларимиз ҳам  халқимизга беминнат хизмат кўрсатиш мақсадида ўз хонадонларида  тадбиркорликни йўлга қўйишмоқда.

Яқинда Ровот қишлоғида яшовчи  Валижон Эралиев хонадонида сут маҳсулотларини қайта ишловчи цех ташкил этганлиги халқимиз учун айни муддао бўлди. Бу ерда кефир, бринза, пирог сингари сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, аҳолимизга ва Ло-йишдаги дўконларга етказиб берилмоқда. Айни пайтда бу ерда 4 нафар  киши иш билан таъминланган.

Тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида банклардан 200 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, иш ўринлари сонини 15 нафарга етказишга харакат қилмоқда. Ишбилармон бу инсоннинг бу ҳаракатидан маҳалладошларимиз мамнун бўлмоқда.

Бир сўз билан айтганда, маҳалламизда тадбиркорлар сонини ошириш учун астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Ана шунда иш ўринлари яратилиб, аҳоли иш ўринга эга бўлади. 

Усмон БОШМОНОВ,

"Янгиобод" МФЙ раиси, туман кенгаши депутати.


Мавзуга оид: