Уклонда ободончилик

ОБОДОНЛАШТИРИШ 

 ДАВОМ ЭТМОҚДА

"Янгиравот-2" маҳалласи Уклон қишлоғида кенг кўламли ободонлаштириш тадбири давом этмоқда. Жорий йилнинг 9 февраль куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Уклон қишлоғини ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, ободонлаштириш ишларини янада сифатли ва самарали олиб борилиши юзасидан мутасаддиларга тавсия ва топшириқлар берди.

Айни кунда  ҳам Уклон қишлоғини ободонлаштириш бўйича самарали меҳнат қилинди. Жумладан, кўчаларга тош ётқизиш, дарахтларни буташ, аҳоли хонадонларини таъмирлаш, деворларини суваш ва ранглаш, газ баллонлар тарқатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

А.МАЖИДОВ.


Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07