Бобурхонлик

УЛУҒ АЖДОДЛАРГА  ЭҲТИРОМ

29-умумий ўрта таълим мактабида Алишер Навоийнинг 580 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллигига бағишлаб «Улуғ аждодларга эҳтиром»  мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг маънавий мероси, ижоди, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур битган ўлмас асарларнинг жаҳон адабиётидаги юксак мақоми, ёшлар тарбиясидаги беқиёс аҳамияти ҳақида фикр юритилди.  6-"А", 6-"Б" синф ўқувчилари  ўртасида  иккала шоир  рубоийлари асосида ифодали ўқиш мусобақалари ташкил этилиб, Шаҳзода Усмонова,  Оғабек Шерназаров, Асилбек Аллаёров, Озодбек Ўктамов, Зарнигор Эргашеваларнинг чиқишлари ўқувчилар олқишига сазовор бўлди.

10, 11- синф ўқувчилари иштирокидаги ғазалхонлик мушоираси ҳамда шоир шеърлари билан айтиладиган мумтоз қўшиқлар  ижроси ҳам барчага манзур бўлди. Шундан сўнг даврада А.Навоий ва Бобур асарларидан намуналар ўқилди. 9-"А", 8-"А" ва 7- синф  ўқувчилари томонидан тайёрланган буюк боболаримиз ҳаёти ва  ижоди асосида яратилган "Навоий" асари ҳамда "Юлдузли тунлар" романи асосидаги саҳна кўринишлари С.Саъдуллаев, Н.Шерназаров, С.Расуловлар томонидан маҳорат билан ижро этилди. 

Айниқса, Гули тимсолини гавдалантирган Баҳор Аззамова, Хосият тимсолидаги Райҳона Абдумўминова, Эъзоза Ибодуллаева,  Бобур тимсолини акс эттирган ўқувчиларнинг чиқишлари мақтовга лойиқдир. Шунингдек, тадбирда "Навоий ва булбул", "Яхшидан  боғ қолади", "Маҳбуб ул-қулуб" асарларидан ҳам намуналар ўқилди. 

Тадбирда Алишер Навоийнинг бой маънавий меросини ўрганиш, шоир яратган асарларда инсонпарварлик, адолат, комил инсон каби ҳаётбахш ғояларнинг тарғиб этилиши, икки буюк ижодкор асарларининг миллий адабиётимизда тутган ўрни ҳақида ҳам  фикр юритилди. Тадбир сўнгида мактаб маъмурияти томонидан  фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилди.

З.ҲУСАНОВА,                                                                                                                                           29-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.


Мавзуга оид: