Навоий гулшани

НАВОИЙ - МИЛЛАТ 

ФАХРИ

Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб таълим муассасаларида адабий-маърифий тадбирлар, мушоиралар ўтказилмоқда.

9 февраль куни 45-ихтисослаштирилган  давлат умумтаълим мактабида ушбу сана муносабати билан навоийхонлик тадбири бўлиб ўтди. Мактаб ўқитувчилари ва туман ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия ходимлари иштирок этган тадбирда Алишер Навоийнинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, ёшларни юксак маънавиятли, теран тафаккурли инсонлар этиб тарбиялашда буюк мутафаккир ижодининг аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Мактаб ўқувчилари шоир асарларидан намуналар ўқиб, достонлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этди.

Мавзуга оид: