Навоийхонлик

НАВОИЙХОНЛИК КЕЧАСИ 

ЎТКАЗИЛДИ

Буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони  Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб 36-мактабгача таълим ташкилотида ҳам навоийхонлик кечаси байрамона тарзда ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари бўлган жажжи ўғил-қизлар Алишер Навоий бобомизнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар айтишиб, асарлари асосида кичик саҳна кўринишлари намойиш этишди. Бу борада айниқса, мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари Машҳура Тўрахонова, Зуҳра Нороваларнинг тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари билан тайёрлаган тадбирлари диққатга сазовор бўлди. Негаки, таълим даргоҳларида ўтказилаётган бу каби хайрли ишлар улуғ мутафаккирларимиз асарлари мазмунини чуқур англашга, ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялашга, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган умиддамиз.

 ***

20-мактабгача таълим ташкилотида ҳам буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан навоийхонлик кечаси ташкил этилди. Ушбу тадбирда Алишер Навоийнинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, ёшларни юксак маънавиятли, теран тафаккурли инсонлар этиб тарбиялашда буюк мутафаккир ижодининг аҳамияти хусусида сўз юритилар экан, мактабгача таълим ташкилотининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари томонидан айтилган шоир ғазаллари, рубоийларидан намуналар, достонлари асосида тайёрланган кичик саҳна кўринишлари бунинг ёрқин тимсоли эканлиги ўз ифодасини акс эттирди.

***

Навоийхонлик тадбири 3-мактабгача таълим ташкилоти ўқитувчи мураббийлари, тарбияланувчи ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида кенг миқёсда нишонланди. Буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий бобомизнинг асрлар оша бизгача етиб келаётган, бугунги кунда ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаган дурдона хазинасига мансуб бўлган ғазал ва рубоийлари, ҳикматли сўзларидан намуналар, ноёб асарлари асосида тайёрланган кичик саҳна кўринишлари жажжи болажонлар томонидан зўр ҳаяжон билан намойиш этилди. 


 Ўз мухбиримиз.


  "НАВОИЙ ИЖОДИ ИЛА ЯШАЙМИЗ

 МУДОМ"

31-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўзбек адабиётининг намоёндаси, буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Навоий ижоди ила яшаймиз мудом" номли навоийхонлик кечаси ўтказилди.

5,11-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда А.Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди, "Хамса" достонидан саҳна кўриниши намойиш этилди. Айниқса, Иззат Султоннинг "Навоий" драмаси асосида тайёрланган мусиқали чиқиш ҳамда Навоий ва Гули образини яратишга ҳаракат қилган ўқувчиларнинг чиқишлари таҳсинга лойиқ бўлди.

 Н.АКРАМОВА,

                          31-мактабнинг она тили ва адабиёт

 фани ўқитувчиси.