Адабиёт саҳифалари
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР
ЎТКАЗИЛДИ
Туман Ахборот-кутубхона марказида шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, туман Маданият уйи ижодкорлари, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳамда ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирок этишди. Ўтказилган адабий-бадиий тадбирда сўзга чиққан нотиқлар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилиб, иштирокчиларга Бобур шахсияти нечоғлик буюк эканлиги хусусида таъкидлаб ўтишди.
Тадбир давомида туман Маданият бўлимининг санъаткорлари ва мактаб ўқувчилари томонидан Бобурнинг ҳаёти ва ижодига оид куй-қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари қўйилди ҳамда ғазал, рубоий ва шеърлари ўқилди.
Э.АБДУҲАКИМОВА,
туман АКМ раҳбари.

Навоийхонлик
- 11 фев, 21:38

Бобурхонлик
- 11 фев, 21:36

З.М.Бобур ҳақида
- 11 фев, 21:24

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38

Тадбирлар
- 27 ноя, 11:51