Дупутат ва ҳаёт
ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Э.Солихов ва Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Ч.Ортиқоваларнинг сайловчилар билан ўтказилаётган учрашувларида 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган барча соҳалардаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди. Шунингдек, 2021 йилда белгиланган вазифалар, кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари, ўтказиладиган назорат-таҳлил тадбирлари тўғрисида ҳам маълумот берилди.
Бунда танлов асосида мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасаси фаолияти билан яқиндан танишилиб, у ерда аҳоли билан мулоқот қилиш, ушбу объектларнинг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши, биноларнинг ҳолати, кадрлар ва зарур асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.
Шу билан бирга, ҳозирги кунда ишлаб чиқилаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳаётимиздаги нуфузи ва мавқеини оширишни кўзда тутган "Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси бўйича билдирилган таклифлар муҳокама этилди.
Жойларда фуқароларнинг сайёр қабуллари ташкил этилди. Учрашувлар давомида аҳолини энергия ресурслари (табиий газ, кўмир, суюлтирилган газ, электр энергия) билан узлуксиз таъминлаш борасида жойлардаги ҳолат ўрганилди, мавжуд муаммо ва камчиликларни маҳаллий ҳокимият органлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07