Шеърият султонлари
ИККИ БУЮК ШОИР - ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ
Буюк мутафаккирлар, юксак истеъдодлар, илм юлдузлари ва уларнинг босиб ўтган йўллари бизга мозийни бутун рўй-рост кўрсатиб туради. Ўзбек шеъриятининг султони бўлиш Ҳазрат Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, этнограф олим, буюк даҳо З.М.Бобур бизнинг фахримиз ва ғуруримиздир.
Навоийни англамоқ, Навоийни билмоқ, шеъриятни англамоқдир. Зеро, ўзи айтганидек,
Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,
Низомий панжасига панжа урмоқ.
Керак Шер олдида ҳам шери жанги,
Агар Шер ўлмаса, бори паланги.
Ҳа, шоир ўзи айтганидек, ўзбек шеъриятининг шоҳи бўлади. Туркий тилда гўзал ғазаллар ва рубоийлар битган. З.М.Бобур ҳам асрлар силсиласида бонг урган асарлар яратди. "Бобурнома" шоҳ асар яратиб тарих битикларида мангу муҳрланди. Бу икки буюк шахс ижодини ўрганиш,биз авлодлар учун билимлар хазинасидир. Мана неча асрларки, Навоий яратиб кетган асарлар гўё нурга ўхшайди. У инсон қалбини ёритади, илмлардан инжулар ясайди. З.М.Бобур ҳам шоҳ бўлиш билан бир қаторда кўплаб нодир ғазаллар, рубоийлар яратган. У яратган ғазал ва рубоийлар асрлар давомида сайқалланиб, мангуликда муҳрланиб бонг урмоқда.
Ҳижрон қафасида жон қуши ром қилади,
Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур,
Не нав битай фироқу ўурбат
шарҳини.
Ким, кўз ёши номанинг юзини нам
қиладур.
Мана шундай икки буюк шахс, Алишер Навоийнинг 580 йиллиги ҳамда Бобур таваллудининг 538 йиллиги барча жойларда тантанали равишда нишонланганлиги сингари бизнинг 56-умумтаълим мактабида ҳам ушбу сана кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбирда ўқувчилар бу икки буюк шоирнинг ғазал ва рубоийларидан ифодали ўқишиб, асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этишди.
Мактаб ўқувчиларидан Б. Мелиева, М.Азаматова, М.Яхшибоева, С.Дўстмуродова, Б.Дўстмуродовалар айниқса, фаол қатнашди. Ташкил этилган тадбир файзли, кўтаринки руҳда якунланди. Ҳар кун, ҳар дақиқа мана шундай буюк меросимизни асрайлик ва ёд этайлик.
Бу хаста кўнгил эрди, висолинг
ила хуш,
Жоним ҳам эрур сенинг жамолинг
ила хуш.
Ҳижрон ғами гарчи асм нохушдир,
Фикринг била шодман, хаёлинг
била хуш.
Шаҳло НУРМУРОДОВА,
56-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.