Сув ҳаёт манбаи

СУВДАН ОҚИЛОНА 

ФОЙДАЛАНИШ - ДАВР ТАЛАБИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш  инспекциясининг 2019 йил 16 декабрдаги,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 981-сонли қарори ижроси юзасидан 43-сонли буйруғи  ҳамда Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармасининг 2019 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларини муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 981-сонли қарори ижроси юзасидан туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда жами 99,8 км каналлар ва суғориш тармоқлари  мавжуд бўлиб, шундан Оқ-Қорадарё ирригация бошқармасига қарашли 39,5 км, туман ирригация бўлимида 60,3 км каналлардан фойдаланиб келинмоқда, ички ариқлар эса 845,5 километрни ташкил этади. Шунингдек, тумандаги коллектор-дренаж тармоқлари 222,9 километрни ташкил этади.

Бундан ташқари ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2020 йил 20 майдаги   664-Қ сонли қарори чиққан бўлиб, ушбу қарорда туман ҳудудларидаги каналлар, сойлар, қирғоқ бўйи ҳимоя минтақалари қирғоқдан сув ўтказиш қобилиятига қараб 25 метрдан 50 метргача, хўжаликлараро канал ва коллектор тармоқлари учун 5 метрдан 12  метргача ҳамда хўжалик ички суғориш ва зовур тармоқлари учун 2 метрдан 7 метргача этиб белгиланди.

Жумладан, ушбу қарор ижроси юзасидан туман ирригация бўлимига юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бўйича қилинган ишлар ва ноқонуний ҳолатларни бартараф этиш учун  инспекциянинг туман бўлими расман мурожаат қилди. Бунга жавобан туман иррригация бўлими томонидан бир қанча амалий ишлар олиб борилганини, шунингдек, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарида айрим фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилиш ва иншоотлар қурганлигини маълум қилди. Мисол учун туман ирригация бўлимига қарашли НАРКИСКЕНТ каналининг муҳофаза зоналарида фуқаро Қурбон Даминов 0.02 га майдонга молхона ва ҳожатхона, Норбой Ашуров 0.01 га майдонга молхона,  Фарҳод Тўйчиев 0.04 га майдонга молхона ва ҳаммом, Содиқ Абдуллаев 0,03 га майдонга молхона қуриб фойдаланиб келишмоқда. Худди шундай ҳолатда ЯНГИ-ЧОРЖУЙ каналининг муҳофаза зоналарида ҳам фуқаро Икром Боймуродов 0.02 га майдонга дўкон, Мақсуджон Пўлатов 0,02 га майдонига эса уй-жой қуриб фойдаланмоқда. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш туман ирригация бўлими томонидан фуқароларга муҳофаза зоналаридан қурилган биноларни бузиш хақида расман огоҳлантириш хатлари берилган.

Халқимизда сувни қадрлаш, уни тоза сақлаш ҳақида кўплаб мақол ва амалиётларнинг мавжудлигига қарамасдан, афсус, бугунги кунга келиб ҳаёт учун зарур бу ресурс ҳаддан ташқари кўп сарфланмоқда. Минг афсуски, сув манбалари чексиз эмас. Буни яхши англаган ривожланган мамлакатларнинг аксарияти сувдан барқарор фойдаланишни йўлга қўйишган. 

Хулоса ўрнида айтиш лозимки,  бугунги кунда ривожланиб бораётган  Ўзбекистонимизда ҳам сув хўжалиги тизимида бир қатор Президент фармонлари, хукумат қарорлари чиқарилаётган бўлишига қарамасдан, обиҳаёт бўлмиш сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш зарурлиги, санитария гегиена қоидаларига амал қилиш, қирғоқ минтақаларини асраб-авайлаш  бугунги куннинг  долзарб вазифалари бўлиб қолмоқда. 

Камолиддин НАРЗИЕВ,

"Ўзагроинспекция"нинг туман бўлими  инспектори.


Мавзуга оид: