Бўлажак ватанпарварлар

ВАТАНПАРВАР ЁШЛАРНИ

 ТАРБИЯЛАШ   МУҚАДДАС 

БУРЧИМИЗ

Бугунги кунда келажагимиз ворислари бўлган ёш авлодга замон талаблари даражасида таълим ва тарбия берар эканмиз, уларнинг онгида она-Ватанга муҳаббат, садоқат руҳини сингдириш долзарб вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Бу борада умумтаълим мактабларида ташкил этилган чақириққача тайёрлаш бошланғич тарбия фани ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Яқинда 6-умумий ўрта таълим мактабида туман "Ватанпарвар" ташкилоти билан ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбирда мактаб ўқитувчилари, 10-11 синф ўқувчилари иштирок этишди. «Ватанпарвар» туман ташкилоти ходимлари мактаб ўқувчилари билан  ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув машғулоти ўтказишди.

Тадбирда иштирок этган мактаб директори Ч.Муҳаммадиева, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Маматқулов, туман «Ватанпавар» ташкилоти ходими А.Узоқовлар ўқувчилар томонидан тушган барча саволларга жавоб беришди.

 М.КАРИМОВ,

                6-мактаб ўқитувчиси.