Томарқада иссиқхона

МЕҲНАТИДАН БАРАКА 

ТОПАЁТГАНЛАР

Муллақўрғонлик овсинлар Гавҳар Маматова ҳамда Муҳаббат Ёқубовалар томорқасида меҳнат қилиб, оиласига даромад келтираётган аёллардан саналади. Улар оила аъзолари билан бирга 12 сотих ерда деҳқончилик қилади. Улар 8 сотих ерда ҳар бири 2 сотихдан иборат 4 та иссиқхона ташкил этган. Иссиқхоналарда помидор, саримсоқпиёз, бош пиёз, булғор қалампири, редиска, бодринг, бақлажон каби сабзавотлар етиштирмоқда.

- Томорқада меҳнат қилсам ҳузурга тўламан, - дейди Гавҳар Маматова мулоқот чоғида. - Ерга берилган меҳр, қилинган меҳнат оила учун барака келтиради. Албатта деҳқончилик орқасидан рўзғоримиз обод бўлмоқда.

Икки сотихли иссиқхонада саримсоқпиёз етилмоқда,- дейди Муҳаббат Ёқубова. - Саримсоқ ҳосилини ўзимизнинг бозорга олиб чиқамиз. Иккинчи иссиқхонада зиравор кўкатларни етиштирдик. қувонарлиси, кўкатларни одамларнинг ўзи уйимиздан олиб кетишади. 

Шунингдек, мазкур оила вакиллари эндиликда бодринг кўчатини ўтқазиш билан шуғулланмоқда. Умуман айтганда, худди опа-сингилдек бўлиб қолган овсинларнинг бўш вақт-лари йўқ. Чунки ҳар бир дақиқадан унумли ва самарали фойдаланашади. Шундан рўзғори бут, оиласи фаровондир. Уларнинг қилган меҳнатларидан маҳалла аҳли мамнун бўлишаётир.

С.ИБРАГИМОВ.