Уч хабар

РАҲБАР ВА ЁШЛАР 

УЧРАШУВИ

Яқинда туман Халқ таълими бўлими фаоллар залида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. Учрашувда туман ХТБ мудири С.Ортиқова ҳамда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг БТ ёшлар етакчилари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида етакчилар фаолиятидаги ютуқлар эътироф этилиб, улар фаолиятига доир креатив ғоялар ва таклифлар эшитилди. Ёшлар иттифоқи ва ХТБ билан ҳамкорликда иш юритиш лозимлиги, чора-тадбирлар режасини тузиб чиқиш бўйича топшириқ берилди. 

Тадбир сўнгида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фидойи ёшлар етакчи хотин-қизларни байрам билан табриклаб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширишди.


ТУМАНИМИЗДА 80 ТУРДАГИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ИШЛАБ 

ЧИҚАРИЛАДИ

Бошдархон маҳалласи ҳудудида "VAKSINA FARM MEDIKAL" МЧЖ корхонаси бунёд этилмоқда. Доривор ўсимликларни қайта ишлаб дори воситалари ишлаб чиқарувчи мазкур корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 34 миллиард сўм бўлиб, 24 миллиард сўмлик маҳсулотни ички бозорга, 1 миллион АҚШ долларлик маҳсулотни экспортга йўналтириш режалаштирилган. Биринчи босқичда корхонада 80 турдаги қаттиқ дорилар ишлаб чиқарилади.

Яқинда туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда 2-сектор раҳбари туман прокурори Д.Кўбаевлар ишга туширилиши режалаштирилаётган мазкур корхонада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишди.


"ЁШ ҚУТҚАРУВЧИЛАР" 

МУСОБАҚАСИ

9 март куни 8-умумтаълим мактабида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ХТБ, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари жамоалари ўртасида "Ёш қутқарувчи" спорт  мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди. 

Ушбу мусобақада жамоалар 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра I ўринни 40-мактаб жамоси, II ўринни 24-мактаб жамоаси, III ўринни 12 ва 29-мактаб жамоалари эгаллашди. Ғолиб деб топилган 40-умумтаълим мактаби вакиллари мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. 

Иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва дипломлар топширилди.

Ўз мухбиримиз.


Мавзуга оид: