Саховат

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-

ОВҚАТ 

МАҲСУЛОТЛАРИ УЛАШИЛДИ

Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳабар олиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқи-мизнинг қон-қонига синган энг эзгу фазилатларидан бирига айланган. Туманимизда ташкил топган "Оқдарё нажот" кўнгиллилар ҳаракати томонидан олиб борилаётган хайрли ишлар ҳам сўзимизнинг ёрқин исботидир. 

Яқинда "Оқдарё нажот" кўнгиллилар ҳаракати ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти туман ташкилоти ҳамкорлигида тумандаги 10 нафар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. 

- Саховатпеша  инсонларимизнинг кўмагида жамланган озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдамга муҳтож оилаларга манзилли етказиб берилмоқда, - дейди ғзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти туман ташкилоти ижрочи директори Нуъмон Усманов. - Ташкилотимиз маблағлари, шунингдек, саховатли инсонларимиз кўмагида, ижтимоий оғир аҳволда кун кечираётган оилалар, қолаверса мазкур ҳаракатимиз давомида аниқланган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳеч бири меҳр ва эътибордан четда қолмайди.

Дарҳақиқат, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак. Бу каби хайрли ишлар бардавом бўлсин.


Ўз мухбиримиз.


Мавзуга оид: