Болалар келажагимиз

БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА

Яқинда "Оқдарё" маҳалла фуқаролар йиғинида 120 ўринли 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти янги биносининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Н.Сулаймонов очиб бериб, маҳалла аҳлини ва мактабгача таълим тизими ходимларини янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилганлиги билан табриклади.

Лойиҳа қиймати 3 миллиард 700 миллион сўм бўлган мазкур давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар яратилган бўлиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Бундан ташқари муассасада 12 нафар ишсиз хотин-қизлар доимий иш ўрни билан таъминланди.

Ушбу янги болалар боғчаси биносини "Наврўз" умумхалқ байрамида фойдаланишга топширилиши болажонларга ва маҳалла аҳлига байрамона совға бўлди.

Ўз мухбиримиз.


Мавзуга оид: