спортчи ёшлар
ЖАВОҲИР УМИДОВ ФАХРЛИ ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Спортга бўлган эътибор, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида туманимиз ёшлари спорт соҳасида кўплаб ютуқларни қўлга киритишмоқда. Жорий йил 11-16 март кунлари Наманган вилояти Чортоқ туманида ўтказилган Бел олиш ва уч кураши бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасида 77 кг вазн тоифасида тумандаги 45-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Жавоҳир Умидов 2-ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Жавоҳир Умидовни ушбу муваффақият билан қутлаган ҳолда кейинги мусобақаларда улкан марраларни забт этишини тилаб қоламиз.
Алихон МАЖИДОВ.
Мавзуга оид:

Ғолиб ака- укалар
- 21 янв, 11:22