Ғолиб ака- укалар

"ГРАН ПРИХ ЗАГРЕБ ОПЕН 2021"
Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида юнон-рум кураши бўйича мавсумнинг илк расмий мусобақаси - "Гран Прих Загреб Опен 2021" турнири якунланди.
Ушбу мусобақада дунёнинг 30 га яқин давлатидан маҳоратли юнон-рум кураши усталари иштирок этди.
Қувонарлиси, 55 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган оқдарёлик курашчимиз Илҳом Баҳромов эса италиялик Жованни Френини енгиб, кумуш медалга эга чиқди.
60 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз аъзоси, Осиё чемпиони тумандошимиз Исломжон Баҳромов ҳам мусобақада туркиялик Aхмет Уярга қарши курашиб, 9:0 ҳисобида ғолибга айланди ва олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа, терма жамоамиз Гран Прих Загреб Опен турнирида 2 та олтин, биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
Мамлакатимиз шаънини дунёга танитаётган ака-ука Илҳомжон ва Исломжон Баҳромовларни эришган улкан ғалабаси билан муборакбод этиб, уларнинг келгусида бунданда юксак марраларни забт этишига тилакдош бўлиб қоламиз.

Ака-ука курашчилар
- 04 дек, 11:10

Тадбирлар
- 27 ноя, 11:51