Солиқчилар фаолиятидан

"СОЛИҚЧИ - ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ"

"Солиқчи -тадбиркорга кўмакчи" тамойили бугунги кунда давлат солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда. 

Самарқанд вилояти давлат солиқ идоралари томонидан тадбиркорларга кўмак берилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда, зарур маслаҳатлар бериб келинмоқда. Жумладан, туманимизда  савдо фаолияти билан шуғулланувчи "Оқдарё ширин нон" хусусий корхонасининг фаолият юритишида туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари яқин кўмакдош, маслаҳатчи.

- Дастлабки бухгалтерия ҳужжатларини юритиш, онлайн назорат касса машинасини ўрнатган тадбиркорларга бериладиган солиқ имтиёзлари бўйича туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари дўконимизга келиб Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813 сонли фармонига асосан тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш беришди. Бунинг натижасида мен айланмадан олинадиган солиқ бўйича, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарига солиқ имтиёзига эга бўлдим. Нима савол туғилса телефон орқали ёки солиқ идорасига бориб, саволимга жавоб оламан, - дейди корхона раҳбари Фурқат Сувонов. 

Туман давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходимлари ҳар бир субъектнинг муаммоларини ўрганиб, ечими бўйича маслаҳат беришмоқда. Мақсад тадбиркорга кўмак бериб унинг иши юришишига, даромади кўпайишига кўмак бериш, солиқ базасини кенгайтириб, тушумлар кўпайишига ўз ҳиссасини қўшишдир.

Эркин ВОРИСОВ,

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.


Мавзуга оид: