“НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ” ДОИМО ГАВЖУМ.

Туманимиз фахрийлари хожи бобомиз Ҳамидулло Қаршиевдан беҳад мамнун, – дейди биз билан мулоқотда 73 ёшли фахрий Бурхон Умиров. - Раисимиз ҳамиша соғ бўлсин. Қаранг ушбу масканда нуронийларни жамлаб уларга шарт-шароитлар яратиб берди. Бу киши раҳбар бўлгунга қадар биз фахрийлар қайга боришни билмасдик. Баъзи ҳолларда хусусий чойхоналарга борардик, холос. Аммо кўп ўтира олмасдик. Сабаби ўзингизга маълум - дея суҳбатга қўшилади яна бир фахрий Собир Амиров. Савоб ишни ҳар ким ҳар кун қилиши керак деганларидек бугун Оқдарёлик нуронийлар туман “Нуроний” жамғармаси раиси томонидан олиб борилаётган ишлардан беҳад мамнун бўлишмоқда. Ким бўлишидан қатъий назар ўз касбини севса ва унга сидқидилдан ёндашса албатта эл орасида эътибор топади, обрў қозонади. Туманда 15500 нафардан ортиқ фахрийлар мавжуд бўлиб шундан 36 тасини фронт ортида хизмат қилганлар, 270 нафарини якка-ёлғиз, моддий ёрдамга муҳтожлар ташкил этади. Бундан ташқари 533 нафар муаммоли ёшлар рўйхатга олинган бўлиб шундан айни пайтда 348 тага камайган. Қолган 185 нафари билан ҳам тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Туман нуронийлари учун театр томошаларига, музейларга, туризм саёҳатларига олиб бориш, концерт дастурлари намойиш этиш яхши йўлга қўйилган.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Маданият ва истироҳат боғи
- 06 фев, 22:46