«Долзарб 40 кунлик» "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда "Долзарб 40 кунлик" қизғин давом этмоқда. Ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари тизимли ташкил этилмоқда.
Жумладан, туманнинг 3-сектор ҳудуди Амир Темур маҳалласининг Қарқарали қишлоғида "Оқдарё ипаги" МЧЖ ҳамда Оқдарё туман "Агропилла" МЧЖ ҳамкорлигида "Долзарб 40 кунлик" доирасида тут кўчати экиш бўйича семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар давомида туман "Агропилла" МЧЖга қарашли 2 гектар майдонга туман ҳокими Шерзод Қудратов ҳамда "Агропилла" ташкилотининг вилоят ва туман мутасаддилари иштирокида тут кўчатлари экилди.
Янги ташкил этилаётган мазкур тутзорга 10 минг туп тут кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, экиш ишлари давом этмоқда.
"Устоз" сиҳатгоҳи ҳудудидаги 3,40 гектар майдонда нав-батдаги кўчат экиш тадбири олиб борилди. Янги ташкил этилаётган мазкур боғ ҳудудига турли хилдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Шунингдек, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташкилотчилигида Учтепа ва Янгиқўрғон маҳаллаларида ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳашар уюштирилиб, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йўл ёқаларига 700 туп мевали ва 200 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.
"Оқдарё" маҳалласида уюштирилган ҳашарда туман ҳокими Ш.Қудратов, туман ДСИ бошлиғи О.Илёсов ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари эрта тонгдан манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишда иштирок этишди.
Ҳурматли юртдошлар, эзгу ишга ўз ҳиссамизни қўшиб, экологик тозаликни, атроф-муҳит ободлигини биргаликда асрайлик!

Мавзуга оид:

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА
- 09 сен, 13:40

Амир темурнинг давлат бошқарувидаги тажрибасидан
- 06 апр, 14:48

КОМСТОК ҚУРТИ - ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДА
- 29 окт, 10:58

Соҳибқирон таваллуди
- 10 апр, 07:49