ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА

Туманда 2022 йилда 9610 гектар ғалла майдонидан 57690 тонна ғалла олинган бўлиб, давлатга сотиш режаси 27327 тонна, амалда 28141 тонна ёки (103.1 фоизга) бажарилган. 2023 йилда 9610 гектар ғалла майдонидан агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ташкил қилиш ҳисобига 62465 тонна ҳосил олиш режалаштирилиб, корхоналар ва ғаллачилик кластерларига 24227 тонна ғалла сотиш режалаштирилган.
2022 йилда 5761 гектар майдонга чигит экилиб, 21967 тонна пахта хом ашёси етиштириш режалаштирилган. Шу мақсадда жорий йилда 5761 гектар пахта майдонининг 1400 гектарига сувни тежовчи томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда жами 419 гектар, шундан 304 гектар пахта, 115 гектар бошқа экинларга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилиниб, тўлиқ ишга тушириш  ҳисобига ҳар гектар майдондан ҳосилдорликни ўртача 38.8 центнерга етказиш режалаштирилган. Шу орқали 21967 тонна пахта хомашёси олиш, 2021 йилга нисбатан (116,0 фоизга) ўсишига эришилиши ҳамда 500 гектар майдонда лазерли ер текислагич ёрдамида ерларни текислаш орқали 35 млн. метр куб сув тежалишига эришиш кутилмоқда.
Шунингдек, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини кафолатли таъминлаш мақсадида, жорий йилда 1239 гектар майдонга сабзавот экилиб, импорт қилинадиган сифатли уруғлик ва агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилиши ҳисобига 37170 тонна ҳосил олиш режалаштирилмоқда. Туман бўйича жорий йилда 1250 гектар, шундан асосий майдонга 1000 гектар, такрорий майдонларга 250 гектар картошка экиш орқали 25000 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"даги 1453 нафар тендер ғолибларига 270.0 гектар майдон жойнинг ўзида ўлчаб берилди. Бундан ташқари 2023-2025 йилларда жами 406 гектар майдон деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш учун ажратилиши режалаштирилган. 
Туманда кўчат экишни ташкил қилиш учун туман ҳокимининг йиғилиш баёни имзоланиб, ҳудудий штаблар ташкил этилди ҳамда 2022 йил баҳор мавсумида 556 минг тут ва мевали дарахтлар экиш режалаштирилган бўлиб, амалда 652 минг дона кўчат экилиб парваришланмоқда.
Туманда 2022 йил 1 январь ҳолатига барча тоифа хўжалигида жами 83 минг 560 бош йирик шохли қорамоллар мавжуд бўлиб, ўтган йилга нисбатан 103.7 % га ёки 2 минг 959 бошга ўсиш кузатилган. Шундан деҳқон хўжаликларида 73 минг 610 бош 103.2 % га ёки 2 минг 265 бошга, фермер хўжаликларида 9 минг 945 бош 107.5 %г а ёки 698 бошга ўсган.
Гўшт ишлаб чиқариш барча тоифа хўжаликларида жами 12 минг 82 тоннани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 110 % га ёки 1210 тоннага ўсиши кузатилган. Шундан, деҳқон хўжаликларида 9 минг 910 тонна 110 % га ёки 991 тоннага, фермер хўжаликларида 621 тонна 131.8 % га ёки 149.8 тоннага қишлоқ хўжалиги корхоналарида 1 минг 551 тонна 131.2 %га ёки 368.9 тоннага ўсган.
Сут ишлаб чиқариш, барча тоифа хўжаликларида жами 69 минг 634 тоннани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 110 % га ёки 7 минг тоннага ошганлиги кузатилган. Шундан, деҳқон хўжаликларида 49 минг  629 тонна  110 % га ёки 5 минг тоннага, фермер хўжаликларида 20 минг 9 тонна 110 %га ёки 2 минг   тоннага ошган. 2022 йил туманда чорвачиликни ривожлантириш лойиҳалари жами 6 та бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 17 млрд 931 млн сўмни ташкил қилади. Шундан: ўз маблағи 7 млрд 464 млн сўм, банк кредити 6 млрд 107 млн сўм, хорижий кредит 400 минг АҚШ долларни ташкил этади.
Туманда чорвачиликни қорамолчилик йўналишида 2 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Умумий қиймати 5 млрд 850 млн сўмлик, шундан: ўз маблағи 1 млрд 650 млн сўм, банк кредити 4 млрд 200 млн сўмни ташкил этади.
Тумандаги "Лойиш Нурли Келажак Саховати" фермер хужалиги - умумий лойиҳа қиймати 1 млрд 417 млн сўмлик, шундан: ўз маблағи 510 млн сўм, банк кредити 907 млн сўмни ташкил этади. 
Бугунги кунда лойиҳа бўйича Австрия давлатидан 31 бош швец зотли бўғоз ғуножинлар олиб келинган. "Озоддархон Ниёз Чорвалари" МЧЖ - умумий қиймати 650 млн сўмлик шундан: ўз маблағи 650 млн сўмни ташкил этади. 65 бош Қора-ола зотли чорва моллари олиб келинган.
Жорий йилда "Оқдарё ипаги" МЧЖ томонидан жами 5162 қути  ипак қурти уруғи тўлиғича хориждан, Хитой давлатидан сифатли уруғ олиб келиниб, жонлантиришга қўйилиб тарқатилди.  2022 йил 1-2 мавсумда туман бўйича 294 тонна пилла етиштириш режалаштирилган бўлиб, ушбу режа тўлиғича бажарилиб, жорий йилда 295.1 тонна пилла хом ашёси етиштирилди.
Туманда 400 дан ортиқ фермер хўжаликлари билан 193 тонна пилла етиштириш бўйича шартномалар тузилди ва 1687 дан ортиқ  касаначилар билан 101 тонна пилла етиштириш бўйича шартномалар тузилди.
2021-2022 йил куз-баҳор мавсумида 1576 минг дона тут кўчати экиш режалаштирилган бўлиб, баҳорги-кузги мавсумда  тўлиғича тут кўчатлари экилиб, кўчатлар заҳиралари яратилди. 2022 йилда тайёр маҳсулотдан гилам тўқиш йўлга қуйилиб, 20 дан ортиқ гилам тўқиш дастгоҳлари олиб келиниб, 40 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
2022 йилда "Оқдарё ипаги" МЧЖ томонидан экспорт қилиш режаси 1,8 млн АҚШ доллар бўлиб, хақиқатда жорий йил январь-август ойлари учун 1,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги экспорт амалга оширилди.
  2022-2025 йилларда жами 1314 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган бўлиб, натижада 1385 та янги иш ўринлари яратилишига эришиш режалаштирилган.

Ш.АБДУЛЛАЕВ,

туман ҳокимининг қишлоқ ва 

сув хўжалиги масалалари бўйича

                                   ўринбосари.