АҲОЛИНИНГ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ҚАТЛАМИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАҚСАДИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида Мажбурий ижро бюроси ва Бош прокуратура олдига, шу қаторда бошқа давлат органлари олдига қатор вазифалар қўйилиб, 24.11.2020 йилда "Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6118-сонли Фармон қабул қилинди. 
Ўтган 2022 йил давомида Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими томонидан жами 701 млрд. 193 млн сўмлик 24.154 та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро тадбирлари амалга оширилиб, жами 255 млрд. 178 млн сўмдан ортиқ 16,775 ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилинган ва шундан 7,930 та ижро ишлари бўйича амалда салкам 175 млрд. 394 млн сўм маблағлар, яъни ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларига нисбатан 2,5 баробар кўпроқ маблағлар ундирилган. 
Жумладан, давлат бюджетига амалда ундирилган маблағлар миқдори 55 млрд. 990 млн сўмни, банклар фойдасига ундирилган маблағлар миқдори 28 млрд. 520 млн сўмни, юридик ва жисмоний шахслар фойдасига ундирилган маблағлар миқдори эса 14 млрд. 854 млн сўмни ташкил қилган. 
Бюро органлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жами ундирувлар, шу жумладан давлат фойдасига ундирувларни амалга ошириш борасида ҳар ойлик режа-графиклар тасдиқланиб, уларнинг тўлиқ ижроси таъминлаб келинган.  Президентимизнинг 6118-сонли Фармони талабидан келиб чиқиб, янги тизим асосида 01.12.2020 йилдан бошлаб давлат фойдасига ундирувларнинг муайян қисмини "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" бўйича жамғармаларга йўналтириш амалиёти йўлга қўйилди. Масаланинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаёти учун, аҳолимизнинг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган ушбу маблағларни ундирилиши юзасидан белгиланган ҳар ойлик режа-графикларининг ортиғи билан бажарилиши таъминлаб борилган ва 2022 йил давомида "Дафтарлар"га жами  2 млрд. 052 млн. сўм пул маблағлари ундирилган. 
Бюронинг яна бир асосий вазифаларидан бири - алимент ундирувлари билан боғлиқ фаолият, яъни аҳолимизнинг давлат ҳимоясига энг муҳтож қатлами - вояга етмаганларнинг манфаатини кўзлаган ҳолда суд қарорлари асосида белгиланган таъминот маблағларини қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш фаолиятидир. Суд қарорлари асосида уларнинг фойдасига белгиланган алиментларни, яъни таъминот маблағларини  қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш, нафақат пул ундириш, балки мутасадди органлар билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар орқали ажрашган ёш оилаларни тиклаш, қарздор оталарга тўлов манбалари яратиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш, алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган қарздорларни қонунда белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш масалалари ҳам алоҳида муҳим аҳамият касб этади. 
Таҳлилларга кўра, алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 1,472 тани ташкил қилган. Шу билан бирга, бўлимга келиб тушаётган ва ҳал қилинаётган мурожаатларнинг асосий қисмини, яъни 85,3 фоизини айнан алимент ундирувлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 24.11.2020 йилда имзоланган 6118-сонли Фармонида қўйилган вазифа ва талаблар асосида Бюро тизимини, шу жумладан алимент ундирувлари соҳасини тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган тизимли тадбирлар натижасида ушбу соҳада сезиларли ижобий натижаларга эришиб келинмоқда. 
2022 йил давомида амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 15 млрд 254 млн сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилди. Бу тоифадаги ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар маҳсулида жорий йилнинг 2022 йилда 265 та ёш оилалар яраштирилиб, оилаларнинг тикланишига эришилди. 
Иш ўрнини йўқотган, оғир аҳволга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож алимент тўловчи қарздорларнинг 374 нафари ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларини маълум миқдорига қаратилди. Шу билан бирга, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги тамойилларига таянган ҳолда, алиментларни тўлашдан бўйин товлаб келган жами 57 нафар қарздорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка, 4 нафари эса жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонлари талабидан келиб чиқиб, 01.03.2021 йилдан бошлаб алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган назорат тизими йўлга қўйилиб, алиментларни ойма-ой тўлаб борилишини онлайн назорат қилиш имкони яратилди.
Бугунги кунда туман бўйича жами 1,472 та алимент олувчилардан 1.290 тасининг номига шахсий банк пластик карталари очиш бўйича электрон сўровномалар юборилиб, келгусида алимент ундиришдан тушган пуллар уларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади. Бироқ алимент қарздорликларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш борасида ўз ечимини кутаётган энг долзарб масалалардан бири - қарздор оталарни ишга жойлаштириш орқали уларга алимент тўловлари учун муқим молиявий манбалар яратиш масаласидир. Бугунги кунда суд қарорлари асосида алимент тўловларини амалга ошириши белгиланган 1.472 та қарздорларнинг 698 таси расмий тарзда ҳеч қаерда ишламайди.   Фармон талабларидан келиб чиқиб ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг секторбай манзилли рўйхатлари тузилиб, ҳамкорликдаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида барча сектор раҳбарларига тақдим этиб борилмоқда. 
Мажбурий ижро бюроси органларининг яна бир муҳим фаолият йўналишларидан бири - кенг қамровли тарғибот тадбирлари орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда фаолиятимизнинг ошкоралигини таъминлаб боришдир. Бу борада ҳам бўлим томонидан муайян тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 
2022 йил давомида МИБ Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан қонунчилик тарғиботига доир жами 167 та тадбирлар ўтказилган. Шундан 142 та оғзаки тадбирлар ўтказилган ва 25 та оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.
Шунингдек, тарғибот тадбирлар доирасида бевосита маҳаллаларда 160 маротаба чиқишлар қилинган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6118-сонли Фармони ижросини сифатли ва тўлақонли таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Бюронинг туман бўлими томонидан Фармон талабларига асосан Бюро органларига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан келгусида амалга оширилган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот тақдим этиб борилиши таъминланади.      
Э. ҲАСАНОВ,
Ўзбекистон Республикаси бош 
прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи,
                    2-даражали юрист.