“Оқдарё овози” бонг уради ҚОВУН-ТАРВУЗ САВДОСИНИ КИМ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ?
Ёзнинг айни пишиқчилик палласи. Кейинги йиллардаги ноқулай оби-ҳаво шароити, қишнинг ўта совуқ келганлиги ҳамда баҳорнинг инжиқликларига қарамасдан бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилган сабзавот ва полиз маҳсулотларининг тўкин-сочинлиги кўзни қувонтиради. Ўз ўрнида фидойи заҳматкашларимизнинг машаққатли меҳнатларига минг тасаннолар айтгинг келади. Шундай экан, айни паллада бозорларимизда мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари савдоси авжида эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу яхши албатта. Лекин, ёзнинг айни жазирама кунлари бўлишига қарамасдан савдо-сотиқнинг авжлигиданми, харидорларнинг кўплигиданми ёки бу ердаги тартибсизликларданми айниқса, якшанба кунлари Лойиш бозорида юриш, савдо-сотиқ қилиш катта-ю кичикка қийинчилик туғдираётганлиги ачинарлидир. Негаки, савдо расталаридан ташқари очиқ майдонлардаги савдо-сотиқнинг тартибсиз равишда қўйилганлиги ана шундай қийинчиликларни юзага келтирмоқда. Бунга ҳам бир амаллаб чидаш мумкиндир.
Лекин, бозорнинг қоқ ўртасида, одамлар орасида таксичилик билан шуғулланаётган кўплаб машиналарни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Ахир, оёқ босишга жой тополмайсизу бу таксичилар бозорнинг қоқ ўртасига қай йўл билан ўтганига ақлинг бовар қилмайди сира. Балки, бозор маъмурияти таксичилар учун яширин йўл ҳозирлаб қўйишганмикин? Бозор ичидаги пуллик автотураргоҳ доимий равишда назорат остида бўлса. Ёки “Сендан ўгина, мендан бугина” деганларидек, таксичилар учун бозорнинг ичида ҳам йўл доимо очиқмикан?!
Дарҳақиқат, бозордаги тартибсизлик ва уни келтириб чиқараётган муаммолар кўп маротаба айтилаётган бўлсада, ҳозирча ўз ечимини топгани йўқ. Биз эса яна бир муаммо ҳақида, яъни бозорнинг ички томонидагина эмас, балки бозор атрофида - Лойишнинг марказий кўчасида савдо-сотиқ билан шуғулланаётган айрим ишбилармон “тадбиркорлар” ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.
Лойиш бозори яқинидаги марказий кўча доимо транспорт қатнови билан гавжум эканлиги ҳаммага аён. Йўл четларига қўйилган транспорт воситалари йўловчилар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам турли хил қийинчиликларни, тартибсизликларни, тирбандликларни юзага келтираётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бу каби нохуш ҳолатларни эса тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари кўриб-кўрмасликка, билиб-билмасликка олишгани ҳам бор гап. Шундай бўлмаганда, эндиликда ўша серқатнов кўчанинг қоқ ўртасида айрим кишилар томонидан қовун-тарвуз савдоси йўлга қўйилиб, кечаю кундуз қизғин давом этишига йўл қўйилармиди?
Тўғри, бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланувчилар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Бу дегани, марказий кўчанинг қоқ ўртасида савдо-сотиқ қилиш дегани, эмас-ку ахир. Бу ҳолат сотувчининг ҳам, харидорнинг ҳам ҳаёти учун хавф-хатар келтиради-ку! Қолаверса, бу каби тартибсизликлар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ҳам турли хил қийинчиликларни юзага келтирмоқда.
Шундай экан, бозордаги ва марказий кўчадаги тартибсизликларнинг бартараф этилганлиги ҳақида шу соҳага масъул бўлган тегишли ташкилот раҳбарларидан жавоб мактуби кутиб қоламиз.

Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00