ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ

"Аёллар дафтари" тизими орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартиблари белгиланган. "Аёллар дафтари" 4-бос-қичида хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари уйма-уй юриш орқали тумандаги 32826 та хонадонда истиқомат қилувчи 38897 нафар хотин-қизларга сўровнома-анкета тўлдирилди. 
Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай "Аёллар дафтари"га 31 ва ундан катта ёшдаги қуйида келтирилган тоифалардаги  жами 4911 нафар хотин-қизлар киритилиши белгиланган:
- Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 1827 нафар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, бироқ даромад манбаига эга бўлмаган хотин-қизлар); (1-секторда 461; 2- секторда 369 нафар; 3-секторда 529 нафар; 4-секторда 468 нафар)
- Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд 330 нафар хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар); (1-секторда 82; 2-секторда 67 нафар; 3-секторда 97 нафар; 4-секторда 64 нафар)
- Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 1264 нафар хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган (вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касал, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган, бедарак йўқолган, никоҳи бекор қилинган) эҳтиёжманд хотин-қизлар); (1-секторда 311; 2-секторда 268 нафар; 3-секторда 370 нафар; 4-секторда 315 нафар)
- Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 1064 нафар хотин-қизлар (меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар); (1-секторда 266; 2-секторда 216 нафар; 3-секторда 312 нафар; 4-секторда 270 нафар)
- Нотурар жойларда яшайдиган эҳтиёжманд 10 нафар хотин-қизлар (доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар); ( 2-секторда 5 нафар; 3- секторда 3 нафар; 4-секторда 2 нафар)
- Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд 416 нафар хотин-қизлар (ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлашга ўзини бағишлаган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар) (1-секторда 104; 2-секторда 84 нафар; 3- секторда 122 нафар; 4-секторда 106 нафар)
"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларни муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар тоифасига киритилган 1827 нафар хотин-қизлардан 1702 нафари:
Шундан: 278 нафари доимий ишга жойлашган;
19 нафари жамоат ишларига;
283 нафари касб-ҳунарга; 
168 нафари асбоб-ускуна билан таъминланган;
954 нафари ўзини-ўзи банд қилган.
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 330 нафар хотин-қизлардан 287 нафарига тумандаги учта тижорат банклари томонидан  имтиёзли кредитлар ажратилди.
Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 1264 нафар хотин-қизларнинг 754 нафарига БҲМ нинг 2 баробари миқдорида бир марталик 493 500 000 (тўрт юз тўқсон уч миллион беш юз минг) сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди: 
Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тоифасига киритилган 1064 нафар хотин-қизларнинг барчасига БҲМнинг 2 баробари миқдорида бир марталик 638 400 000 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди: 
Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 10 нафар хотин-қизларга ижтимоий уйлари учун ижара шарт-номалари қилиб берилди.
"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 250 нафар хотин-қизлар Хоразм ва Самарқанд шаҳрига саёҳатга юборилди.
Бундан ташқари "Аёллар дафтари" рўйхатининг Боқувчиси бўмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган "Примкент"маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мардонова Гулшодага бандлигини таъминлаш мақсадида мотокультиватор берилди.    "Аёллар дафтари" рўйхатининг Боқувчиси бўмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган "Даҳбед" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Хусенова Нигинага тўлов шартномасини тўлаб бериш мақсадида 1 350 000 сўм миқдорида ҳамда "Аёллар дафтари" рўйхатининг Боқувчиси бўмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган "Янгиқишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Раббанақулова Ферузага тўлов шартномасини тўлаб бериш мақсадида 3 600 000 сўм миқдорида моддий ёрдам пули кўчириб берилди.
"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган 4911 нафар хотин-қизларга тегишлиги бўйича психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Ю.Ўроқова,
туман ҳокими ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими 
                                           бошлиғи.