Оқдарё Халқ банкида қачон тартиб бўлади?
- Солиқ тўлаш учун ҳар гал халқ банкига келганимда
тумонат одам йиғилганлигини ва база ишламаётганлигини
гувоҳи бўламан,- дейди тумандаги Гўзалкент маҳалласининг
Қоратери қишлоғида яшовчи ҳуқуқшунос Шавкат Қурбонов. – Ҳар куни бу ерга пластик карточка очириш, пул кўчириш, коммунал
тўловларни амалга ошириш учун туманнинг турли қишлоқларидан ўнлаб
мижозлар ташриф буюришади. Аммо, соатлаб кутиб ўтирган одамлар база
ишламаганлиги учун Халқ банки раҳбарияти адресига “илиқ” фикрларни
айтишиб, уйларига қайтишади. Бугун ҳам, аниқроғи, 29 май куни эрталаб соат 8 дан буён Халқ банкида ўтирибмиз. База
ишламаганлиги учун кўпчилик одамлар қайтиб кетишди. Ҳайронмиз, наҳотки,
банк раҳбарлари базани ўз вақтида ишлатиш ҳаракатида бўлишмаса? Ёки бу иш
уларнинг қўлидан келмайдими? Хўп, база ишламаётган экан, қоғоз вариантида
ишни ташкил қилса бўлмайдими? Одамларни сарсонгарчилиги қачонгача давом этади?
Дарҳақиқат, кейинги пайтларда Халқ банкида бундай ачинарли ҳолатлар тез-тез такрорланадиган, одамлар эса банк фаолиятидан норози бўлишмоқда. Қисқаси, Халқ банкида қачон тартиб бўлади? База қачон ишлайди? Бу саволларга аниқ жавоб берадиган бирорта мард борми?

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00