ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАРГА МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ


Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда 30 июнь - "Ёшлар куни" олдидан "Ёшлар ойлиги" доирасида 9 июнь куни 30-умумтаълим мактабида "Туман ҳокимининг ёшларга мурожаати" лойиҳаси ўтказилди. 
Учрашув давомида туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Эркин мулоқот руҳида ўтган учрашувда сўнгги йилда туманимиз ёшларининг фан, таълим, спорт, маданият соҳаларидаги ютуқлари ҳам сезиларли даражада кўпайганлигини, ҳокимлик бу каби иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлигини билдирди.
Шундан сўнг тумандаги фаол, маълум бир жабҳаларда ютуқларни қўлга киритаётган иқтидорли ёшларга ташаккурномалар берилди. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир гуруҳ ишсиз ёшларга асбоб-ускуналар топширилди. 
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.