🏰 "ТОҲИР ВА ЗУҲРА" ЗИЁРАТГОҲИ ОҚДАРЁНИНГ ЯНГИ ТУРИЗМ БРЕНДИГА АЙЛАНАДИ
Оқдарё туманининг Ўзбекистон маҳалласи ҳудудида жойлашган “Тоҳир ва Зуҳра” зиёратгоҳи кейинги йилларда тобора обод қиёфа касб этмоқда. Айниқса, Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассаса раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ойгул Маматованинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан бу муқаддас масканда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ана шу хайрли ишлар самараси ўлароқ, зиёратгоҳга ташриф буюрувчилар сони ҳам сезиларли даражада ортиб бормоқда. Бугун бу маскан нафақат зиёратгоҳ, балки ёш авлодга ҳақиқий муҳаббат, вафо ва садоқат тимсолини тарғиб этадиган маънавий даргоҳга айланиб бормоқда.
Юртимизда Тоҳир ва Зуҳра муҳаббати ҳақида асрлар оша яшаб келаётган ривоят ва ҳикоятлар халқимиз қалбидан чуқур жой олган. Ота-боболаримиз ҳам уларнинг қабри айнан Оқдарё соҳили яқинида жойлашганини ҳикоя қилиб келишган. Кейинги йилларда олимлар, археологлар ҳамда тарихий манбалардаги айрим маълумотлар ушбу ҳудуднинг тарихий аҳамиятини янада мустаҳкамламоқда.
Айниқса, келгусида бу ерда “Муҳаббат қасри” барпо этилса, зиёратгоҳнинг жозибаси янада ошиши шубҳасиз. Бу нафақат Оқдарё туманининг, балки Самарқанд вилояти, республикамиз ва ҳатто Марказий Осиёнинг энг диққатга сазовор зиёрат ва туризм масканларидан бирига айланиши мумкин.
Халқимизда: “Тоҳир ва Зуҳра муҳаббати барча ёшларга насиб этсин”, деган эзгу тилак бор. Ана шу эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш, ёшларимиз учун муҳаббат ва садоқат рамзи бўлган масканни янада ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Кеча “Оқдарё овози” газетаси ижодий жамоаси ҳам мазкур зиёратгоҳда бўлиб, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Кўрилган ишлар шуни кўрсатадики, бу муқаддас қадамжо яқин йилларда нафақат зиёратчилар, балки сайёҳлар эътиборини ҳам ўзига тортадиган бетакрор масканга айланишига албатта ишонамиз.

Мавзуга оид:
Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22
"ТОҲИР-ЗУҲРА" ВА ТУРИЗМ ОҚДАРЁНИ ДУНЁГА МАШҲУР ЭТАДИ
- 01 фев, 12:30
ТОҲИР ВА ЗУҲРАНИНГ ҚАБРИ ТОПИЛДИ, ҚОРАБОТИРНИКИ ҲАМ...
- 02 янв, 11:14
Миёнколнинг сўлим маскани
- 13 янв, 11:49