"Бир одам давлат унга кредит бермаётганлиги учун ўзини баланд бинодан ташламоқчи бўлган видеоси тарқалди

"Бир одам давлат унга кредит бермаётганлиги учун ўзини баланд бинодан ташламоқчи бўлган видеоси тарқалди" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан
Ҳолат 2021 йилнинг 28 июнь куни Оқдарё туманида содир бўлган.
Оқдарё тумани “Тўрон” МФЙ “Арпа” қишлоғида яшовчи, 1990 йил Э.Ф., 2019 йил апрель ойида олган кредитини 2021 йилнинг май-июнь ойи учун тўловини амалга оширмаган.
Фуқаронинг уйига қарзни ундириш бўйича чиққан суд қарорига асосан, мажбурий ижро бўлими ходимлари боришган. Бундан норози бўлган Э.Ф. тумандаги “Микрокредитбанк" АТБ Оқдарё филиали олдидаги бинонинг юқори қаватига чиқиб, ўзини ташламоқчи бўлган.
Жамоат тартибини сақлаш мақсадида, ҳодиса жойига ИИБ ходимлари етиб бориб, фуқаро билан тушунтириш ишларини олиб боришганидан сўнг, Э.Ф. фикридан қайтган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Мавзуга оид: